2 Aprel 2024, 16:35 Ўзбекистон

Ўзбекистон Афғонистон учун темирйўл тарифини 50 фоизга пасайтирмоқчи

Мева-сабзавотларни ортиш ва тушириш мақсадида Ҳайратон-Мозори Шариф йўналишидаги Наибобод бекатида омборхона қурилади.

Ўзбекистон Афғонистон учун темирйўл тарифини 50 фоизга пасайтирмоқчи

Ўзбекистон темир йўллари бошқармаси делегацияси Кобулга ташриф буюриб, Афғонистон темир йўллари департаменти раҳбарияти билан учрашди.

Томонлар учрашувда темирйўл соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилган. Ўзбекистон томонидан делегацияга «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг бошқарув раиси биринчи ўринбосари Хикматулла Рахметов бошчилик қилган.

У Ўзбекистон темирйўл орқали ташишни ошириш мақсадида темирйўл тарифини 50 фоизга пасайтирмоқчи эканини айтган.

Таъкидланишича, мева-сабзавотларни ортиш ва тушириш мақсадида Ҳайратон-Мозори Шариф йўналишидаги Наибобод бекатида омборхона қурилади. У Афғонистондан мева-сабзавотларни Марказий Осиё, Европа ва хорижий мамлакатларга кечиктирмасдан ва зарар етказмасдан етказиб берилишини таъминлайди.

Машҳур янгиликлар