28 Mart 2024, 15:21 Oʻzbekiston

Зангиотада майнинг ферма ташкил этган шахс давлатга деярли 800 млн сўм зарар етказди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Зангиотада майнинг ферма ташкил этган шахс давлатга деярли 800 млн сўм зарар етказди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Зангиота туман бўлими, Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар бўлими ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда «Токзор» маҳалласи ҳудудидаги хонадонда яшовчи У.О. ўз уйида 6 дона тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улагани аниқланди.

Фуқаро бу орқали давлат ва жамият манфаатларига 789,8 миллион сўм зарар етказгани аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar