15 Aprel 2024, 09:56 Oʻzbekiston

Ургутда машинасидан қорадори топилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

ЙҲХБ ходимлари ҳужжатларини текшириш мақсадида Cobalt машинасини тўхтатишганда ҳайдовчи ўзини шубҳали тутган.

Ургутда машинасидан қорадори топилган ҳайдовчига жиноят иши қўзғатилди

Самарқанд вилояти Ургут туманида ҳаракатланиб кетаётган машина ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилганда ундан қорадори топилган.

Маълум қилинишича, 2024 йил 13 апрел куни соат 17:50 ларда Ургут тумани Навоий шоҳкўчасида ҳаракатланиб келаётган Cobalt Ургут тумани ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилган.

Ҳужжатларни кўздан кечириш давомида ҳайдовчи ўзини шубҳали тутгани сабабли соҳавий хизмат ходимлари ва холислар иштирокида машинанинг салони кўздан кечирилган.

Шунда машинада елим пакетга ўралган тўқ жигар рангли, ўткир ҳидли ёпишқоқсимон, тахминан оғирлиги 600 грамм бўлган опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Mashhur yangiliklar