1 May 2024, 14:20 Oʻzbekiston

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди

У бунгача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Қурбон Турсунов Бухоро шаҳри ҳокими этиб тайинланди

Бухоро шаҳри ҳокими этиб Қурбон Турсунов тасдиқланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

У шу вақтгача Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иссиқлик таъминотини эксплуатация қилиш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Сессияда, шунингдек, Бухоро шаҳрининг аввалги ҳокими Жамол Носировни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорни ўқиб эшиттирди. «Жамол Носиров соғлиги ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳар ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилди», — деди сессияда Ботир Зарипов.

Mashhur yangiliklar