15 Iyun 2024, 08:50 Ўзбекистон

Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

39 ёшли Дилшод Мирханов Наманган вилояти Учқўрғон тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Учқўрғон туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Учқўрғон тумани халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқовнинг Учқўрғон тумани ҳокими Ҳайдаров Муҳаммад Абдуҳакимовични лавозимидан озод этиш тўғрисидаги қарорини бир овоздан маъқуллади.

Депутатлар Наманган вилояти ҳокимининг Мирханов Дилшод Абдуллаевични Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинлаш тўғрисидаги қарорини бир овоздан тасдиқлади.

Машҳур янгиликлар