29 Aprel 2024, 10:44 Ўзбекистон

Тошкентнинг икки тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

Таъмирлаш ишлари туфайли Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманларига 29 апрель куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

Тошкентнинг икки тумани ҳудудида газ таъминоти вақтинча ўчирилади

«Ҳудудгаз Пойтахт» хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:

Мирзо Улуғбек тумани (соат 10:00 дан 18:00 гача)

  • аҳоли истеъмолчилар — «Темурийлар» МФЙдаги 254 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 10 та.

Яшнобод тумани (соат 10:00 дан 17:00 гача)

  • аҳоли истеъмолчилар — Илғор шоҳ кўчасидаги 310 та ерли хонадон;
  • улгуржи истеъмолчилар — 2 та.

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

Машҳур янгиликлар