4 Aprel 2024, 18:30 Oʻzbekiston

Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди

Президент пойтахтнинг қадимий қисмида жойлашган, сайёҳлик кўчаси барпо этилган Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳудуд кечаю кундуз фаолият юритиши ва Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган «туризм ҳалқаси»нинг бир қисми бўлиши мумкин.

Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди

3 апрель куни Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Шайхонтоҳур тумани Гулбозор маҳалласида очилган янги туристик кўчада бўлди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.

Гулбозор Тошкентнинг тарихий қисмида, Чорсу бозори ёнида жойлашган. Бу ерга йилнинг барча мавсумида хорижий сайёҳлар кўп келади. Шу боис ҳудуд туризм хизматларига ихтисослаштирилди. Кўча ва уйларда пойтахтнинг қадимги кўринишини сақлаб қолган ҳолда қўшимча шароитлар яратилди.

Ҳудудда барча коммуникация тармоқлари ер остидан ўтказилди. Кўча бошида тарихий дарвоза қайта тикланди. Ўймакор устунли катта айвон, унга яқин жойда ҳовуз барпо этилди. Миллий каштачилик ва ҳунармандчилик устахоналари, новвойхона, миллий ошхоналар, заргарлик дўконлари ташкил қилинди. «Нон тарихи» ва «Қадимги Тошкентга саёҳат» номли кўргазмалар очилди. Уч юлдузли меҳмонхона ҳам бунёд этилмоқда. У ерда 2670 нафар аҳоли яшайди. «Хавфсиз ҳудуд» тизими жорий этилган.

Mashhur yangiliklar