Тошкентдаги одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда
ИИББ ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.
Тошкент шаҳри ИИББ пойтахтда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ходимлар савдо мажмуалари, кўнгилочар масканлари, бозорлар ва бошқа жамоат жойларида кучайтирилган тартибда хизмат олиб бораётганини маълум қилди.
«Мамлакатимиз, шаҳримиз ва ҳар бир маҳаллада тинчлик ва осойишталикни янада мустаҳкамлаш учун барчамиз бирдек масъулмиз. Бефарқ бўлманг!» — дейилади хабарда. Ички ишлар вазирлиги эса бу тадбирлар бутун мамлакат бўйлаб ўткизилаётганини маълум қилди.
«Гувоҳи бўлаётганимиздек, замонамизда рўй бераётган аянчли воқеликлар макон ёки жой, миллат ёки ёш танламаяпти. Биз тинч ва осойишта, дориламон кунларда яшар эканмиз, юртимизни турли ташқи таъсирлардан, ёмон ниятли кимсалардан ҳимоя қилишга ўзимизни дахлдор ҳис этишимиз муҳим ҳисобланади. Яқин ўтмиш халқимиз учун изтиробли, аламли хотиралар билан муҳрланган 16 февраль воқеаларига, Сариосиё туманидаги террористик таҳдидларга, Андижондаги хунрезликларга гувоҳ бўлган. Ғаразгўй, ватансиз кимсаларнинг бу ҳаракати тарихга қонли террор сифатида муҳрланган», — дейилади хабарда.
«Мана шунга ўхшаш хунрезликлардан ва мудҳиш воқеалардан ҳимояланиш учун, юртимиз, шаҳримиз, маҳалламиз тинчлиги учун барчамиз бир бўлиб бирлашишимиз, огоҳликни кучайтиришимиз зарур. Бунинг учун, жамоат жойларида шубҳали кўринган шахсларга эътибор қаратишимиз ҳамда улар ҳақида зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар беришимиз муҳим», — дея қайд этилган вазирлик хабарида. Вазирлик турли манзилларда қаровсиз қолдирилган ҳар қандай буюмни эътибордан четда қолдирмасдан, улар ҳақда дарҳол 102 рақамига хабар бериш кераклигини эслатди.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi Toshkentdagi ikkita koʻchada harakat qariyb 20 kunga cheklanadi Toshkentda isitish quvurida avariya yuz berdi Toshkentdagi International mehmonxonasi 26 mln dollarga sotildi Bektemir va Mirzo Ulug‘bek tumanlarida “svet” vaqtincha o‘chiriladi