2 May 2024, 09:36 Ўзбекистон

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди

Транспорт воситалари ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади.

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ойга ёпилди

Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди.

Туман ҳокимлиги хабарига кўра, Яшнобод туманида оқова сув тизимини яхшилаш борасида таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шу сабабли 30 апрель санасидан тахминан бир ой муддатга Катта Олмос кўчасидан Илғор шоҳкўчасига олиб чиқувчи йўл қисман ёпилган. Транспорт воситалари ҳаракати айланма йўл орқали амалга оширилади.

Машҳур янгиликлар