Тошкентдаги КҲАЙ ва Қорасарой кўчасининг бир қисми 26 майгача ёпиқ бўлади
Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳоли илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўчаларини ва чорраҳаларини реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани юзасидан қўшимча маълумот берди.
20 май куни Қорасарой кўчасининг Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Абдулла Қодирий кўчаси билан кесишмасигача ҳамда Кичик ҳалқа автомобиль йўли Нурафшон кўчаси билан кесишмасидан Қорасарой кўчаси билан кесишмасигача таъмирлаш ишлари бошлангани ҳақида хабар берилганди.
Амалга оширилаётган ишлар жараёнида аҳолининг илтимосига биноан ёритиш тизимлари, фасадлар, дренаж ва ирригация тизимлари, бордюрларни янгилаш, маҳаллаларга кириш йўлларини ободонлаштириш зарурати аниқланди. Шу сабабли, ишлар жорий йилнинг 26 майигача давом этади.
Ишни имкон қадар тезроқ якунлаш учун жалб қилинган хизматлар ходимлари кеча-ю кундуз ишлаши айтилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентдаги КҲАЙнинг бир қисми 7 кунга ёпилади