3 Aprel 2024, 15:49 Oʻzbekiston

Тошкентдаги йирик бозорлар кўп қаватли қилиб қайта қурилиши мумкин

Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларни ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилди.

Тошкентдаги йирик бозорлар кўп қаватли қилиб қайта қурилиши мумкин

Тошкентда ер ўта чекланган шароитда бор инфратузилмани вертикал ўстириш орқали саноат ва савдони ривожлантириш зарур. Бу ҳақда президент Халқ депутатлари пойтахт кенгаши сессиясида айтиб ўтди.

Хусусан, йирик бозорларни қават-қават усулда кенгайтириш, Юнусобод кичик саноат зонасидаги биноларни 3-4 қават қилиб қайта қуриш ҳисобига қўшимча майдонларни ҳосил қилиш имкониятлари кўрсатиб ўтилди.

Вазирлар Маҳкамасига унумли фойдаланилмаётган давлат объектларини хатловдан ўтказиб, уларни ўрнида саноат ва хизматларда юқори даромадли иш ўрни яратадиган лойиҳаларни жойлаштириш дастурини тасдиқлаш топширилди.

Mashhur yangiliklar