![O‘zbekistonda dam olish kunlari ham jazirama harorat saqlanib qoladi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/photo_2024-07-26_17-31-05-300x200.jpg)
O‘zbekistonda dam olish kunlari ham jazirama harorat saqlanib qoladi
26 Iyul 2024, 19:24Тошкент вилояти экология бошқармаси Зангиота тумани бўлими давлат инспекторлари томонидан назорат тадбири ўтказилди.
Қайд этилишича, рейд давомида «Мевазор» маҳалласида яшовчи фуқароларнинг мурожаатига асосан иссиқхоналар фаолияти ўрганилган. Текширув давомида фуқаролар Н.А ва У.К. иссиқхонани иситишда автомобиль шиналари ёққани аниқланган.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 88-моддаси (атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш талабларига риоя қилмаслик) 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Фуқаролар келгусида бундай ҳолатларни содир этмаслиги тўғрисида огоҳлантирилиб, тушунтириш ишлари олиб борилган.