26 Aprel 2024, 11:35 Oʻzbekiston

Тошкентда Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Нидерландия сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш масалаларини муҳокама қилмоқда.

Тошкентда Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди

Кеча Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.

ТИВ маълумотига кўра, унда Ўзбекистон-Нидерландия муносабатларининг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди.

Учрашувда сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, савдо-иқтисодий ва инвестиция соҳаларида мавжуд салмоқли салоҳиятни рўёбга чиқариш, парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, мамлакат етакчи фан ва таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар кун тартибидан тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ҳам ўрин олди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Турли даражада, жумладан, Марказий Осиё–Европа Иттифоқи шаклидаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилди.

Mashhur yangiliklar