Тошкентда Ўзбекистон–Россия маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
ТИВда Ўзбекистон–Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги давраси бўлиб ўтди.
ТИВ маълумотига кўра, делегацияларга Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов ва Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин бошчилик қилди.
Учрашувда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларининг долзарб масалалари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.
Аввал эришилган келишувлар ижроси ва турли даражаларда бўлажак қўшма тадбирлар жадвали батафсил кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Россиянинг халқаро ҳамда минтақавий институтлар доирасидаги мулоқотни давом эттириши қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон-Россия кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларни ўтказиш учун ташриф билан мамлакатга келган Россия ТИВ делегациясини қабул қилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентда Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди