12 Aprel 2024, 10:29 •Oʻzbekiston
Тошкентда учта машина иштирокидаги ЙТҲда 3 киши жароҳатланди
Янгиҳаёт туманида кузатилган ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчи шифохонага олиб кетилган.
Янгиҳаёт туманида учта автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 11 апрел куни соат 21:50 да Янгиҳаёт тумани Қўрғонтепа 1-тор кўчасида Bestune, Cobalt ва Damas русумли автомашиналар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙТҲ оқибатида 3 нафар ҳайдовчига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилиб, шифохонага олиб кетилган.
«Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз», — дейилади Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарида.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
Soʻnggi yangiliklar
Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06“Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi
23 Noyabr 2024, 10:02Zangiotada 14 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi
23 Noyabr 2024, 09:11“Toshshahartransxizmat”ga yangi rais tayinlandi
23 Noyabr 2024, 08:2723-noyabr kuni qanday ob-havo boʻlishi maʼlum qilindi
23 Noyabr 2024, 07:24