Тошкентда тадбиркорнинг 325 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида тадбиркорнинг 325,7 млн сўмини ўзлаштирган экспедитор аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Унда, U.M. МЧЖ ҳайдовчи-экспедитори Э.Ю. буюртмачилар томонидан ушбу МЧЖга қайтарилган 139 дона турли маҳсулотларни МЧЖ омборхонасига қайта кирим қилмасдан, бошқа шахсларга нақд пулга сотиб, тадбиркорнинг 325,7 млн сўмини ўзлаштириш йўли талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Самарқандда куёв қайнотаси ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирди Жиззахда даладан эркак мурдаси топилди 2024 йилнинг уч ойида қанча жиноят фош этилгани маълум бўлди Коррупцияга оид жиноят содир этганлар сони қайси ҳудудларда ошгани маълум бўлди Жиянини уриб ўлдирган амма иши юзасидан янги маълумотлар очиқланди