26 Yanvar 2023, 16:37 Ўзбекистон

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди

Ҳодиса оқибатида икки машина ҳайдовчиси тан жароҳати олган.

Тошкентда тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди
Фото: Тошкент шаҳри Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 26 январь куни тўртта машина иштирокида ЙТҲ юз берди.

Пойтахт ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ЙТҲ «Spark», «Nexia-3», «Lacetti», «Matiz» машиналари иштирокида юз берган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Spark»нинг 1990 йилда туғилган ҳайдовчиси Р.Н. ва 1996 йилда туғилган «Lacetti» ҳайдовчиси Ш.Т. тан жароҳати олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳри Йўл-ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар