10 Iyun 2024, 08:17 •Oʻzbekiston
Тошкентда маст ҳайдовчи Captiva билан уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Тошкент шаҳри Яшнобод туманида Captiva уриб юборган 39 ёшли эркак ҳалок бўлган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда.
2024 йил 8 июнь куни соат 00:10 да Яшнобод тумани Дўстобод МФЙ Султонали Машҳадий кўчасида 1983 йилда туғилган ҳайдовчи К.С. Captiva машинасини бошқариб кетаётиб, 1985 йилда туғилган пиёда E.X.ни уриб юборган. Оқибатда пиёда оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Gazeta.uz’нинг хабар беришича, ҳайдовчи маст бўлган ва дўконлардан бирининг ёнида турган эркакни босиб кетган. Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Sirdaryoda mashinasini qasddan odamlar ustiga haydagan erkak qamaldi Toshkentda haydovchi PPX inspektorini kaltakladi Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Soʻnggi yangiliklar
Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06“Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi
23 Noyabr 2024, 10:02Zangiotada 14 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi
23 Noyabr 2024, 09:11“Toshshahartransxizmat”ga yangi rais tayinlandi
23 Noyabr 2024, 08:2723-noyabr kuni qanday ob-havo boʻlishi maʼlum qilindi
23 Noyabr 2024, 07:24