24 Iyun 2024, 13:36 Oʻzbekiston

Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади

Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, хавфсизлик соҳасида алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади

Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух 24 июнь куни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, суҳбат аввалида Мўғулистон президенти давлат раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмон ва расмий делегациянинг барча аъзоларини қутлаб, Мўғулистон президентининг илк давлат ташрифи Ўзбекистон–Мўғулистон кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги саҳифа очишини алоҳида таъкидлади.

Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Ушбу саммитга тайёргарлик доирасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар самарали бўлди.

Mashhur yangiliklar