12 Fevral 2024, 15:17 Oʻzbekiston

Тошкентда Lacetti ва Cobalt ЙТҲга учради

Ҳолат бўйича ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкентда Lacetti ва Cobalt ЙТҲга учради

Юнусобод туманида Lacetti ва Cobalt иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича дастлабки маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ахборот хизмати маълумот беришича, 11 февраль куни соат 21:00 да Юнусобод тумани Амир Темур-Шаҳристон кўчалари кесишган чорраҳасида авария содир бўлган.

ЙТҲ 1996 йилда туғилган С.Ҳ. бошқарувида бўлган Cobalt ҳамда 1987 йилда туғилган Р.Т. бошқарувида бўлган Lacetti иштирокида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат бўйича ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Mashhur yangiliklar