9 Aprel 2024, 12:48 Oʻzbekiston

Тошкентда юк машиналарининг ҳаракатланиши бир суткага тўлиқ чекланади

Бу Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида амалга оширилади.

Тошкентда юк машиналарининг ҳаракатланиши бир суткага тўлиқ чекланади

9 апрел куни соат 17:00 дан 10 апрел соат 17:00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, бу Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида амалга оширилади. Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно.

Mashhur yangiliklar