2 Mart 2024, 16:30 Ўзбекистон

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

Автомашина ҳайдовчисига нисбатан МЖТКнинг 128-5- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланган BYD ҳайдовчисига чора кўрилди

29 феврал куни BYD русумли автомашина ҳайдовчиси, ўзи ва ўзгаларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, қарама-қарши йўлда ҳаракатланганлиги акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

ЙҲХБ хабарига кўра, мазкур видео ўрганилиб, ушбу автомашина ҳайдовчиси, 2001 йилда туғилган Б.А.га нисбатан МЖТКнинг 128-5- моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

«Ҳайдовчи, унутманг, йўл ўйин майдони эмас. Барча ҳайдовчилардан қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз», — дейилади маълумотда.

Машҳур янгиликлар