2 Mart 2024, 15:17 Ўзбекистон

Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Тошкентда 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

Бош прокуратура томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатларни фош этишга қаратилган назорат тадбирлари ўтказилди.

Хусусан, фуқаро Н.И. Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри «Янги боғ» маҳалласидаги яшаш хонадонида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига крипто-актив ва майнинг соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш учун майнинг қурилмаларини тижорат мақсадларида ноқонуний улаб, 1 миллиард сўмлик 226,5 минг кВт/соат электр энергиясини ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Н.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Машҳур янгиликлар