18 Aprel 2024, 17:14 Ўзбекистон

Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл антибиотик сабаб вафот этди

Вилоят прокуратурасига кўра, 1995 йилда туғилган аёл вафот этгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида ҳомиладор аёл антибиотик сабаб вафот этди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида ҳомиладор аёл антибиотик сабаб вафот этгани ҳақида «Миллар» дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, воқеа 15 апрель куни содир бўлган. Марҳуманинг эри ҳолат ҳақида гапириб берди.

«2023 йил 24 августда оила қурганмиз. Аёлим ҳомиладор бўлди. 13 апрель куни марказий шифохонага бордик. Гинеколог аёлимни кўриб, қўлида озгина шишиш борлигини, сохраненияга олиш кераклигини айтди. Мен ишларим билан шаҳарга кетдим. Аллергиянг борлигини улар ҳам биладими, десам, ҳа, деди.

Тиббиёт дафтарида аллергия берадиган дорилар мутлақо қилинмасин, деб ёзилган. Шунга қарамасдан, аллергия берадиган дорини аёлимга ёзиб беришган. Пульси тушиб кетгач, тинчлантирадиган дори қилишган. Қорнидаги 7,5 ойлик бола нобуд бўлган. Аёлим икки кундан ошиқ комада ётди.

Тушлик пайтида ўғлимни кўмиб келдим, кечки пайт аёлимни ҳам экспертизадан олиб, кечаси кўмиб келдим. Реанимацияда аёлимнинг ёнида туриб, унга ёқадиган гапларимни айтдим. Барибир қўлимда жон берди», — дейди марҳуманинг эри.

Вилоят прокуратурасига кўра, 1995 йилда туғилган аёл вафот этгани ҳолати юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Машҳур янгиликлар