Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди
Ҳозирда учала ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, қонунбузарларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситалар савдоси билан шуғулланган шахслар аниқланиб, қамоққа олинди.
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида ДХХ ходимлари томонидан божхона ҳамда ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда тезкор тадбирлар ўтказилди.
Хусусан, 1998 йилда туғилган Украина фуқароси ва 2001 йилда туғилган Озарбайжон фуқароси вақтинча истиқомат қилаётган Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда 411 грамм «Альфа-ПВП» синтетик гиёҳвандлик воситаси, 7 килога яқин ярим тайёр наркотик моддалар ҳамда 237 кило прекурсорлар борлиги аниқланиб, просессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Маълум бўлишича, улар ушбу манзилда яширин нарколаборатория ташкил этиб, хориждан келтирилган хом-ашёлар ёрдамида синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган.
Сергели туманида қайд этилган ҳолатда, қўшни республикадан халқаро йўловчи ташувчи автобус орқали юборилган 4 килограм 799 грамм «Альфа-ПВП» синтетик наркотикни қабул қилиб олган вақтида мазкур туманда яшовчи, 1985 йилда туғилган шахс қўлга олинган. Аниқланишича, у Telegram мессенжерида фаолият юритувчи наркодўкон учун омбор вазифасини бажариб келган.
Бошқа ҳолатда эса, Юнусобод туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган шахс ўзининг яшаш хонадони яқинида жойлашган электр трансформатори остига келгусида сотиш мақсадида 584 грамм гашиш моддасини яшириб қўйгани аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси просессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Мазкур фуқаро Телеграм мессенжерида наркодўкон ташкил қилиб, хориждан олиб келинган гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Narkolaboratoriya tashkil qilgan ikki nafar shaxs uzoq muddatga qamaldi Toshkent viloyatida bir oilaning uch a’zosi is gazidan vafot etdi Toshkent viloyati Sibir tog‘ echkisi ovlangani aniqlandi Hayvonot bogʻi qorovuli sherlar hujumida halok boʻlgani yuzasidan jinoiy ish ochildi 8,7 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan sex fosh etildi