20 Aprel 2024, 11:44 Ўзбекистон

Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди

Ҳозирда икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент шаҳри ва Хоразмда ўз уйида майнинг ферма ташкил этган шахслар аниқланди

Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида майнинг ферма ташкил қилиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган. Унда Янгибозор тумани «Янгиёп» МФЙдаги хонадонда яшовчи Ж.Т. ўз уйида 2 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмасини тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 321 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Олмозор туман бўлими томонидан ДХХ ва ЭТК ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Намуна» МФЙдаги хонадонда яшовчи О.Ш. ўз уйида майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига улаб, 65,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги фош этилган. Ҳозирда икки ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар