23 Aprel 2024, 12:08 Ўзбекистон

Тошкент аэропортидаги махсус техника парки янги амбулифтлар билан тўлдирилди

Ушбу транспорт ногиронлар аравачасидаги, ётувчи йўловчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ходимлар учун мўлжалланган.

Тошкент аэропортидаги махсус техника парки янги амбулифтлар билан тўлдирилди

Uzbekistan Airports компанияси Тошкент аэропорти учун маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниядан иккита янги амбулифт сотиб олди. Ҳозирда пойтахт аэропортида жами тўртта шундай ихтисослаштирилган машиналар мавжуд.

Амбулифт — ногиронлиги бўлган йўловчиларни самолёт бортига олиб чиқиш ва ундан тушириш учун мўлжалланган, эшиклари икки томондан очиладиган тўлиқ қопланган кузовли махсус транспорт воситаси.

Ушбу транспорт ногиронлар аравачасидаги, ётувчи йўловчилар ва уларга ҳамроҳлик қилувчи ходимлар учун мўлжалланган. Uzbekistan Airports махсус транспорт паркини янгилаш ва модернизация қилиш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан, ичимлик суви етказиб берувчи янги машиналар, перрон автобуслари, оқова сувларни тозаловчи, аэродром мажмуасини тозалаш учун янги универсал машиналар, самолётларни муздан тозалаш машиналари, самолёт ташувчи транспорт, двигателларни ерда ишга тушириш қурилмалари, самолёт салони учун ҳаво кондиционерлари ва бошқалар харид қилинмоқда.

Машҳур янгиликлар