Тоғли ҳудудларда 26−31 март кунлари сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин
Ўзгидромет 26−31 март кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келишидан огоҳлантирди. Ёмғир сувлари тўпланиши сув босишига олиб келиши мумкин.
Кучли ёмғирлар ёғиши кутилаётгани сабабли 26−31 март кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин, дея огоҳлатирмоқда Ўзгидромет хизмати агентлиги.
Қайд этилишича, 26−30 март кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ ҳам бўлиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралди.
Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин, дея эслатди агентлик. 26−28 март кунлари шамол тезлиги 15−20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22−25 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга оид хабарлар:
Farg‘onada sel oqimi ko‘chalarni qum-shag‘alga to‘ldirdi O‘zbekistonning 4 viloyatida sel kelishi xavfi e’lon qilindi Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 20 июнь куни ёмғир ёғиши мумкин Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди