Тез ёрдамга энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келгани очиқланди
Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров ёлғон чақириқлар сонини ўтган йилги кўрсаткич билан таққослади.
2024 йилнинг дастлабки уч ойида тез ёрдам хизматига энг кўп ёлғон чақириқ Бухоро вилояти ва Тошкент шаҳридан келиб тушган.
Кейинги ўринда Тошкент шаҳри қайд этилди — 133 та. Шунингдек, Қашқадарё вилоятидан 110 та, Андижон вилоятидан 58 та ва Фарғона вилоятидан 57 та ана шундай мурожаат келиб тушган.
«2024 йилнинг дастлабки 3 ойида 103 хизматига жами 686 та ёлғон чақириқ келиб тушди. Таққослаш учун айтсак, мазкур кўрсаткич 2023 йилнинг айни шу даврида 893 тани ташкил этган», — дейди Республика тез тиббий ёрдам маркази директори Абдувоитжон Гафуров.
ССВ хабарига кўра, тез тиббий ёрдам хизмати сифати, энг аввало, «103» бригадаларининг чақириқ манзилига ўз вақтида етиб бориши билан белгиланади. Бироқ баъзан тиббий бригада ёрдамга муҳтож беморлар олдига ўз вақтида етиб бора олмаган ҳолатлар кузатилади. Бунга эса кўпинча фуқаролар томонидан бўладиган ёлғон чақириқлар сабаб бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi Toshkentdagi ikkita koʻchada harakat qariyb 20 kunga cheklanadi Toshkentda isitish quvurida avariya yuz berdi Toshkentdagi International mehmonxonasi 26 mln dollarga sotildi