16:47 · 16.11.2023 Ўзбекистон

Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида янги ГЭСлар қурилади

Тўпаланг ГЭСдаги модернизация ишлари кўздан кечирилди, шунингдек, президентга кўмир қазиб олиш имкониятлари бўйича ахборот берилди – Сурхондарё вилоятида 82 млн тонна кўмир захираси аниқланган.

Тўпаланг дарёсининг юқори оқимида янги ГЭСлар қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 16 ноябр куни Сурхондарё вилоятидаги Тўпаланг ГЭСга бориб, модернизация ишларини кўздан кечирди.

«Мамлакатимиз ҳам иқтисодий, ҳам аҳоли сони жиҳатидан ўсиб, энергетика қувватларига талаб йилдан йилга ортмоқда. Буни таъминлаш мақсадида давлатимиз томонидан барча манбалар ишга солинмоқда. Жумладан, гидроэнергетикани ривожлантиришга катта урғу бериляпти. Сўнгги йилларда 19 та янги гидро электр станция барпо этилди, 13 таси модернизация қилинди.

Улардан энг муҳими Тўпаланг гидроэлектр станциясидир. У 2006 йилда ишга туширилган пайтда жами 30 мегаватт қувватли иккита агрегат бўларди. Давлатимиз раҳбари 2019 йил апрелда бу ерга ташриф буюриб, яна иккита гидроагрегат қуриш юзасидан топшириқ берган эди. Аввалига сув омбори тўғони қўшимча 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Замонавий технологиялар асосида қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиб, жами қуввати 145 мегаваттли иккита агрегат ўрнатилди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Шу тариқа, Тўпаланг ГЭСнинг умумий қуввати 175 мегаваттга етиб, Чорвоқ ГЭСдан кейин мамлакатдаги иккинчи йирик станцияга айланди. Бу ерда йилига қўшимча 467 миллион киловатт/соат электр қуввати яратилди. Қарийб 167 мингта хонадоннинг электр таъминоти яхшиланди. Бу йилига ўртача 107 миллион метр куб табиий газ тежалади, деганидир.

Президент шу йил мартда Сурхондарё вилоятига келганида Тўпаланг ГЭСни модернизация қилиш лойиҳаси фойдаланишга топширилганди. Бу галги ташриф чоғида иш жараёни билан яқиндан танишилди. Шу ерда Тўпаланг дарёси негизида гидро энергетика қувватларини ошириш бўйича тақдимот ўтказилди. Унга кўра, келгуси йилларда дарёнинг юқори қисмида қуриш учун 20 та истиқболли лойиҳа шакллантирилган. Уларнинг умумий қуввати 264 мегаватт бўлиши мўлжалланган.

Давлат раҳбари бу ишларни кенгайтириб, ҳар бир сой, имконияти бор ҳар бир маҳаллада микро ГЭСлар барпо этиш мумкинлигини таъкидлади. Шунингдек, Сурхондарё вилоятида кўмир қазиб олиш имкониятлари бўйича ахборот берилди. Қайд этилганидек, ҳудудда 82 миллион тонна кўмир захираси аниқланган. Бугунги кунда 541 минг тонна қазиб олинмоқда. Бу ҳажмни 2 миллион тоннага етказиш, мутахассислар тайёрлаш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
Блогер Фозилхўжа Орифхўжаев озодликка чиқди
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида онлайн казино рекламаси чиқди
Ўзбекистонда рус тили мактаб дарслигида онлайн казино рекламаси чиқди
Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади
Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади
Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон октябрда энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди
Тошкент вилоятида 4 ёшли болани уриб дарс ўтган педагог ишдан олинди
Танзила Норбоева БАА федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди
Танзила Норбоева БАА федерал миллий кенгаши раиси билан учрашди
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди
Ғайрат Фозилов Ўзбекистоннинг Белгиядаги элчиси бўлди
Тошкентда 20 минг қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланди
Тошкентда 20 минг қалбаки долларни сотаётган шахслар ушланди
Андижон вилоятида ҳам жиноят олами вакиллари ушланди
Андижон вилоятида ҳам жиноят олами вакиллари ушланди
Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди
Тошкентдаги рейдлар давомида яна 10 киши ушланди
Навоий вилояти судига янги раис тайинланди
Навоий вилояти судига янги раис тайинланди
Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўм зарар келтирди
Фарғонада майнинг ферма давлатга 2,8 млрд сўм зарар келтирди
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Тошкент оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
Марғилонда қора Gentra ҳайдовчилари билан профилактик суҳбат ўтказилди
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади
Чирчиқда Жанубий Қозоғистон университетининг филиали ташкил этилади
Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?
Салимбойдан Бахти Ташкентскийгача: Сўнгги кунларда кимлар қўлга олинди?