11 Iyun 2024, 10:27 Oʻzbekiston

Сурхондарёда кетма-кет иккинчи кун зилзила кузатилди

Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 400 километр жануби-ғарбда.

Сурхондарёда кетма-кет иккинчи кун зилзила кузатилди

Сурхондарё вилоятида 12 июнь куни ерости силкинишлари қайд этилди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг маркази хабар берди.

Қайд этилишича, 11 июнь куни Тошкент вақти билан 09:13 да Тожикистонда зилзила содир бўлган. Зилзила координаталари: 37,76 градус шимолий кенглик; 68,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,3. Чуқурлик 25 километр. Зилзила эписентри Тошкентдан 400 километр жануби-ғарбда.

Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:

  • Шўрчи туманида 2-3 балл,
  • Узун туманида 2 балл,
  • Қумқўрғон туманида 2 балл,
  • Олтинсой туманида 2 балл,
  • Жарқўрғон туманида 2 балл,
  • Денов туманида 2 балл,
  • Бандихон туманида 2 балл.

Тожикистонда 10 июнь куни ҳам содир бўлган зилзила кучи Сурхондарё вилоятининг қатор ҳудудларида сезилган эди.

Mashhur yangiliklar