Сурхондарёда футбол мусобақаси пайти ИИБ ходимларига тош отиб, қаршилик кўрсатган 13 нафар шахс жазоланди
Олтинсой туманида ёшлар ўртасидаги футбол мусобақаси пайти жамоат тартибини бузиб, ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатган 13 нафар фуқарога 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Сурхондарё вилояти Олтинсой туманида 31 май куни футбол мусобақаси пайтида тартибсизлик келтириб чиқариб, ички ишлар органи ходимларига фаол қаршилик кўрсатган фуқароларга қонуний чора кўрилди, деб хабар бермоқда вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Шу куни аҳоли ёшлар ўртасида футбол ва мини футбол мусобақаларини ўтказиш учун туманнинг Обод турмуш маҳалласида йиғилган. Ўйин бошланиш вақтида томошабинлардан бири (1990 йилда туғилган) майдонни тарк этмасдан, мусобақани бошлашга ҳалақит қилган.
Фуқаро уни майдондан чиқариш учун келган ИИО ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан, фаол қаршилик кўрсатган. У 12 нафар маҳалладоши билан бирга жамоат тартибини бузиб, футбол майдонида шовқин кўтариб, мусобақа бузилишига сабабчи бўлган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада уларнинг айримлари ходимларга ташланиб, тош отганини кўриш мумкин. Ушбу 13 нафар фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183 (Майда безорилик), 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.
Мавзуга оид хабарлар:
FIFA Abbosbek Fayzullayevni e’tirof etdi JCH saralashi — 2026. Oʻzbekiston Shimoliy Koreyaga qarshi muhim oʻyinda gʻalaba qozondi Abbosbek Fayzullayevga “Yilning eng yaxshi yosh futbolchisi” sovrini topshirildi JCh-2026 saralashi. O‘zbekiston Qatarga mag‘lub bo‘ldi Babayan “Lokomotiv” klubida ish boshlashi mumkin