26 Yanvar 2023, 09:33 Ўзбекистон

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди

Сессияларда вилоят ҳокими Улуғбек Қосимов ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этди.

Сурхондарёда бир кунда 13 нафар ҳоким алмашди

Сурхондарё вилоятининг 13 та туманида 25 январь куни ўтказилган халқ депутатлари кенгашларининг навбатдан ташқари сессиялариларда янги ҳокимлар тасдиқланди.

11 та туманда республика даражасидаги ташкилотлар ҳамда Тошкент шаҳрида фаолият кўрсатаётган ходимлар ҳоким этиб тасдиқланган бўлса, 2 та туманда ротацион тарзда тайинланди.

Давозимдан озод қилиш ва янги ҳокимлар тасдиқлаш масалалари кўриб чиқилган мажлисларда Сурхондарё ҳокими в. б. Улуғбек Косимов (Тошкент шаҳрининг собиқ прокурори, декабрда ушбу лавозимга тайинланган) ва Президент Администрацияси вакиллари иштирок этди.

Фото: Telegram / @davlat_boshqaruvi

Сессия ишларида сўзга чиққан фаоллар маҳаллий ҳокимлар давлат раҳбарининг талаби билан айтганда бугунги куннинг замонавий фикрловчи, одамларни рози қилиш ҳаракати билан яшовчи, ҳудудда ижтимоий-иқтисодий соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлайдиган кадрлар бўлиши кераклигини таъкидлашди.

Машҳур янгиликлар