9 May 2024, 20:11 Ўзбекистон

Сурхондарёда «афғон шамоли» кузатилди

Кучли чанг бўрони натижасида Термизда PM2.5 ва PM10 майда дисперс заррачалари билан боғлиқ ифлосланиш ҳаддан ташқари ортиб кетган.

Сурхондарёда «афғон шамоли» кузатилди

Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига тонгда жануби-ғарбдан чанг массаси кириб келган. Термизда кучли шамол (халқ тилида «афғон шамоллари») ва кучли чанг бўронлари кузатилган.

Кўриниш масофаси тахминан 100-200 метргача кучли чекланган. Кучли чанг бўрони натижасида Термизда PM2.5 ва PM10 майда дисперс заррачалари билан боғлиқ ифлосланиш ҳаддан ташқари ортиб кетган.

«Ўзгидромет» платформасига биноан, соат 12:00 да Термизда PM2.5 майда дисперс заррачалари билан боғлиқ хавф ЖССТ талаблари бўйича рухсат этилган меъёрдан ҳаддан ташқари ортиб кетган.

Машҳур янгиликлар