Сурхондарёда 10 млн еврога канат қурилади
Даранинг тепасида кузатув майдончаси, меҳмон уйлари, ресторан ва дам олиш масканлари қурилади.
Австриянинг «Доппелмайр» компанияси Сурхондарё вилоятида 10 миллион еврога осма канат қуришни режалаштирмоқда, дея хабар берди ЎзА.
Сурхондарё вилояти ҳокимининг Венгрияга ташрифи чоғида маҳаллий «Денов Олтин Дон» компанияси ва «European Doppelmayr» компанияси ўртасида Сангардак қишлоғида ҳаводан ўтувчи канат қуриш лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартнома имзоланди.
Дара тепасида кузатув майдончаси, енгил конструкцияли меҳмон уйлари, ресторан, от ва туя миниш, спорт, оилавий сайр қилиш, селфи, ўйин ва рақслар учун майдонлар қурилади. Яқин кунларда 1200 метрли канат йўли қурилишини бошлаш режалаштирилган. Лойиҳа жорий йилда фойдаланишга топширилади.
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати уч кунлик ташриф якунлари бўйича умумий қиймати 124,2 миллион долларлик 18 та ҳужжат имзолангани ҳақида хабар берди. Улар орасида олтита ҳамкорлик шартномаси, тўққизта инвестиция ва учта импорт шартномаси бор.
Мавзуга оид хабарлар:
Surxondaryoda zamonaviy turistik markazlar tashkil etiladi Озарбойжон Сурхондарёда кўп қаватли уйлар қурмоқчи