13 Aprel 2024, 12:26 Oʻzbekiston

Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Ушбу лавозимида ишлаб келган Анвар Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Сурхондарё вилояти ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича янги биринчи ўринбосари тайинланди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, ушбу лавозимида ишлаб келган Анвар Орипов бошқа ишга ўтиши муносабати билан унинг ўрнида Шерзод Ражабов иш бошлади.

Ш.Ражабов 1984 йил Қизириқ туманида туғилган. 2007 йилда Термиз давлат университетини, 2014 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар 2023 йилдан буён Қизириқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритаётган эди.

У меҳнат фаолияти давомида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги гуруҳ раҳбари, Узумчиликни ривожлантириш агентлигининг бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш агентлиги директорининг ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Mashhur yangiliklar