24 Yanvar 2023, 19:20 Ўзбекистон

Сухрондарёда ноёб қўнғир айиқ боласи сақлаб қолинди

У онаси уйқуга кетишидан олдин ўрмонда адашиб қолгани тахмин қилинмоқда

Сухрондарёда ноёб қўнғир айиқ боласи сақлаб қолинди

Сурхондарё вилоятидаги «Узун» давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан 24 январь куни ёлғиз юрган бир бош айиқ боласи топилди.

Ўзбекистон Қизил китобига киритилган Тян-шан қўнғир айиқ турига мансуб бўлган ушбу айиқ боласи онаси уйқуга кетишдан олдин адашиб қолгани тахмин қилинмоқда.

Табиат ресурслари вазирлиги томонидан айиқ боласи ветеринария кўригидан ўтказиш ва вақтинча сақлаб туриш мақсадида Тошкент ҳайвонот боғи қошидаги реабилитация марказига топширилмоқда.

Вазирлик ҳамда Тошкент ҳайвонот боғи мутахассислари баҳор фасли бошида ушбу айиқ боласини «Узун» давлат ўрмон хўжалигидаги табиат бағрига қўйиб юборишни режалаштирмоқда.

Машҳур янгиликлар