Спортдаги коррупциявий ҳолатлар учун алоҳида жиноий жавобгарликлар белгиланмоқда
Спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки уларни пора эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. Сенат тегишли қонунни маъқуллади.
Сенатнинг эллик иккинчи ялпи мажлисида «Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди.
Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олгани ёки мулкий манфаатдор бўлгани, шунингдек, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун жавобгарликни белгиловчи қўшимчалар киритилмоқда.
Биринчидан, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларининг қонунга хилоф равишда моддий қимматликлар олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши билан боғлиқ қилмиш учун жавобгарлик белгиланиб, янги прим-модда (214−1-модда) киритилмоқда.
Иккинчидан, спорт мусобақалари иштирокчилари ва ташкилотчиларини пора эвазига оғдириб олганлик учун янги киритилган 214−2-моддага асосан жавобгарлик назарда тутилмоқда. Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан бир овоздан маъқулланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Коррупцияга оид жиноят содир этганлар сони қайси ҳудудларда ошгани маълум бўлди