16 Aprel 2024, 18:29 Oʻzbekiston

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди

Бундан буён вилоятда қайта ишлашнинг биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хомашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади.

Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди

Президент раислигида ўтказилаётган тўқимачилик соҳасида экспорт ва инвестиция ҳажмларини ошириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишида йирик корхоналарнинг маҳаллаларда филиалларини ташкил қилиш амалиётини кенгайтириш зарурлиги қайд этилди.

Чунки корхона бошқа ҳудудда филиал очса, ортиқча вақт ва харажат қилиб, янгидан стандарт жорий қилиши ёки сертификат олиши шарт эмас. Ўз фаолиятини йириклаштирган корхоналар билан ишлашда Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан буён Инспекция фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди. Тўқимачилик корхоналари учун энг катта масалалардан бири бу — хомашё. Ўзбекистонда 1 миллион 300 минг тонна толани қайта ишлаш қуввати бор. Кейинги 2 йилда янги лойиҳалар ҳисобига ушбу қувватлар 1,5 миллион тоннага етади. Лекин ҳозирда 1 миллион тоннага яқин тола ишлаб чиқарилмоқда.

Бундай шароитда яккаю ягона йўл — пахта етиштириш таннархини камайтириш ва ҳосилдорликни ошириш шартлиги таъкидланди. Бундан буён вилоятда қайта ишлашнинг биринчи ва иккинчи занжири бор тўқимачилик корхонаси пахта хомашёсини фермердан бозор нархида сотиб олиш имкониятига эга бўлади ва ўз вақтида якуний ҳисоб-китобни амалга оширади.

Mashhur yangiliklar