29 Iyun 2024, 11:22 Oʻzbekiston

Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Оқибатда автобус ичидаги йўловчилардан бири жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.

Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди

Сирдарё вилояти Сирдарё туманида 28 июнь куни юк машинаси ва автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, деб хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

ЙТҲ соат 12:30 атрофида Зиёкор маҳалласидан ўтувчи М-34 автомобиль йўлида юз берган. Термиз-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган Isuzu юк автомобили йўловчиларни тушириш учун тўхтаб турган, ичида 14 нафар одами бўлган Isuzu автобусининг орқа қисмига урилган.

Оқибатда автобус салонидаги 1 нафар йўловчи жароҳат олиб, туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mashhur yangiliklar