30 May 2024, 11:35 Oʻzbekiston

Сирдарёда Captiva билан стадионга тушган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Captiva ҳайдовчиси атрофдагиларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб, машинани одамлар устига ҳайдаб борган.

Сирдарёда Captiva билан стадионга тушган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида футбол ўйини ўтказилаётган пайтда Captiva стадионга чиқиб кетгани тасвирланган видео тарқалди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса Сирдарё вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганилиб, тегишли қарор қабул қилинган.

Унга кўра Captiva ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 277 – моддаси (Безорилик) билан (!) жиноят иши қўзғатилган. Ҳайдовчи тегишли тартибда қамоққа олинган, машина жарима майдончасига жойлаштирилган.

Қайд этилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Хабарда ҳодиса қачон содир этилгани ҳақида маълумот берилмаган.

Mashhur yangiliklar