15 Aprel 2024, 20:54 Oʻzbekiston

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради

Тожикистон матбуоти расмий давлат ташрифи 18-19 апрель кунлари бўлиши ҳақида хабар берди.

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради

Президент Шавкат Мирзиёев 18-19 апрель кунлари расмий ташриф билан Тожикистонга боришни режалаштирмоқда.

Таъкидланишича, ташриф чоғида икки томонлама ҳамкорлик ва икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. Манба бошқа тафсилотларни келтирмаган. Департаментнинг таъкидлашича, ташриф доирасида 17-20 апрель кунлари Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари бўлиб ўтади.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сирожиддин Мухриддин 14 апрель куни Тошкентда «Марказий Осиё – Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» стратегик мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг иккинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Томонлар Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларни ҳам кўриб чиқди. Бироқ Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига боришининг аниқ санасига ойдинлик киритилмади.

Mashhur yangiliklar