15:07 · 18.11.2023 Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди

«Осиё ўйинлари ўтгандан кейин мажмуалар бўшаб қолиши керак эмас, халқимизга хизмат қилиши керак. Бу ерда машғулотлар билан бирга спорт таълими, илми, тиббиёти мужассам бўлиши зарур. Яъни, бу жой мамлакатимиз спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади», - деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев 18 ноябр куни Олимпия шаҳарчаси қурилиши билан танишди.

2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади. Шу боис Олимпия шаҳарчасида мазкур мусобақалар дастурига киритилган барча спорт турлари учун шароит бўлади. Унинг майдони 100 гектар. Асосий иншоотлар — 10 минг ўринли стадион ва 2 мингдан томошабинга мўлжалланган велодром, сув спорти саройи, яккакурашлар ва жамоавий ўйинлар мажмуаларидир.

4 қаватли маъмурий бино, 15 та очиқ спорт майдони, югуриш йўлаклари, боғлар барпо этилади. Шаҳарчанинг 54 фоиз майдони яшил ҳудуд бўлади. Бунинг учун 37 гектарда сунъий кўллар ташкил қилинади. Лойиҳа 70 та мамлакатда спорт иншоотлари қурган Хитойнинг CAMC Engineering компанияси билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Бундан бир йил олдин, 9 ноябр куни давлат раҳбари мазкур шаҳарча қурилишига тамал тоши қўйган эди. Бугунги кунда асосий биноларнинг пойдевор ишлари тўлиқ бажарилган. 5 та мажмуанинг конструкциялари тикланиб, қад кўтариб қолган. Қурилишга мингга яқин ишчи ва муҳандислар, махсус техникалар жалб қилинган.

Давлат раҳбари шаҳарчани эксплуатация қилиш бўйича хорижий тажрибани жорий этиш, хавфсизлик чораларини кўриш ва қулайликларни ошириш юзасидан кўрсатмалар берди.

«Осиё ўйинлари ўтгандан кейин мажмуалар бўшаб қолиши керак эмас, халқимизга хизмат қилиши керак. Бу ерда машғулотлар билан бирга спорт таълими, илми, тиббиёти мужассам бўлиши зарур. Яъни, бу жой мамлакатимиз спортининг илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлади», — деди Шавкат Мирзиёев.

Кейинчалик бу ерда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, спорт федерациялари, Ўзбекистон давлат спорт академияси ва бошқалар фаолият кўрсата бошлайди. Майдончаларда фуқаролар ҳам спорт билан шуғулланиши мумкин бўлади.

«Келажакда бу шаҳарча билан болалар спорт мактабларини ҳам боғлаш керак. Оммавий спортдан профессионал спортга ўтиш кўприги бу», — деди президент. Шаҳарчада паралимпия ўйинлари ҳам ўтказилгани боис жисмоний имконияти чекланган инсонлар учун қулай йўллар ва алоҳида секторлар ташкил этилади.

Президент тавсиясига мувофиқ, мажмуада қайта тикланувчи энергиядан ҳам фойдаланилади. Йиллик қуввати 10 мегаватт 56 минг квадрат метр қуёш панеллари ўрнатилади. Шу ерда Тошкент шаҳри бўйича ўтган йили тақдимот қилинган инвестиция дастурига мувофиқ, бу йил ишга туширилган лойиҳалар ҳақида ахборот берилди. Жорий йилнинг ўтган даврида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида 360 та лойиҳа бажарилиб, жами 20 мингта иш ўрни яратилган. Келгусида Янгиҳаёт туманида 650 гектар майдонда янги авлод саноат зонаси ташкил этиш режалаштирилган.

Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Давлат кадастрлар палатаси Олмалиқ шаҳар филиали бош муҳандиси ушланди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Андижонда Ўзбекистон–Қирғизистон демаркация комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Тошкентда автобус ва юк автомобили тўқнашди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Ўзбекистон ТИВ ходими Фарғона вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Атроф-муҳитни ифлослантирувчи корхоналар фаолиятини вақтинча тўхтатиш таклиф этилди
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Автомобилни маст ҳолатда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Рақобат қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Тошкент марказида ёнғин натижасида кучли тутун юзага келди
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
Ўзбекистон 2023 йил грин-карта орқали виза олишда дунёда 7-ўринни эгаллади
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
18 давлат сунъий интеллект технологияларини хавфсиз қилишга чақирди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Тошкентдаги концерт вақтида рўй берган тиқилинчда қурбонлар бўлгани рад этилди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Самарқандда участка нозирини уриб, машинасига зарар етказган шахслар ҳибсга олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлашда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги янги бош консули тайинланди
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Ўзбекистон ва Қозоғистон Европага электр энергияси етказиб бериш бўйича «яшил» йўлакка қўшилмоқчи
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС
Наманганда 10 ойда 735 та қизамиқ касаллиги тасдиқланди — СЭС