Шавкат Мирзиёев Гутерриш билан учрашди
Суҳбат аввалида БМТ Бош котиби давлат раҳбарига Ўзбекистонга келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 июль куни Куксарой қароргоҳида расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш билан учрашув ўтказди.
Суҳбат аввалида БМТ Бош котиби давлат раҳбарига Ўзбекистонга келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чуқур миннатдорлик билдирди.
Олий мартабали меҳмонни самимий қутлаб, давлат раҳбари А.Гутерришнинг республикага бу галги, иккинчи ташрифи «Ўзбекистон-2030» стратегияси доирасида амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотлар БМТ томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётганининг тасдиғи эканини таъкидлади.
Музокаралар чоғида глобал ва минтақавий тинчлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлаш, Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишга қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳолати муҳокама қилинди.
Мавзуга оид хабарлар:
O‘zbekiston Yaqin Sharqdagi vaziyat keskinlashayotganidan xavotir bildirdi O‘zbekiston Isroilning harbiy harakatlariga qarshi ovoz berdi O‘zbekiston elektron hukumat reytingida 6 pog‘ona yuqoriladi БМТ Туризм ижроия кенгаши Ўзбекистон ташаббусини бир овоздан маъқуллади Сабине Маҳл БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори этиб тайинланди