Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди
Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.
![Шавкат Мирзиёев АҚШ делегациясини қабул қилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/zR0B1DqyDbTwBU6o0JuwduTXDDbs76I2.jpg)
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 11 июнь куни Америка Қўшма Штатларининг Савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди.
Америка идораси раҳбари Ўзбекистон етакчисига АҚШ президенти Жо Байденнинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Учрашув давомида икки томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Ишбилармонлик алоқалари фаоллашгани, ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари барқарор ўсаётгани мамнуният билан қайд этилди.
АҚШнинг Аir Products, Coca-Cola, Citibank, Visa ва бошқа кўплаб етакчи корхоналари ва банклари билан кооперация алоқалари ривожланмоқда.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши, GSP тизимини қайта тиклаш, «C5+1» формати ҳамда Савдо ва инвестициялар бўйича ҳадли битим доирасида амалий ҳамкорликни чуқурлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
Саноат кооперацияси учун янги соҳаларни аниқлаш ва тегишли лойиҳаларни илгари суриш бўйича қўшма платформани ишга тушириш муҳим экани таъкидланди.
Мавзуга оид хабарлар:
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди Самарқандда 50 минг доллар эвазига АҚШга юборишни ваъда қилган шахс қўлга олинди Фарғона узумлари АҚШга етказиб берилади Жиззахда фуқарони АҚШга жўнатишни ваъда қилганлар қўлга олинди
Сўнгги янгиликлар
![Сурхондарёда прокурор пора олаётганда тезкор тадбирда ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/VBYWAq2VPTDueIHjdE1aMvFIB_Hsf4pg-300x200.jpg)
![«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/H3N5m3Tn-d4attpBoE5cSGYNV_icfGq5-300x225.jpg)
![Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/sDYYSGrHqCUtlNIdzOXGH1jsB62h12-u-300x168.jpg)
![Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/SxcgN_Geqm_inxlUCf2p1plcl4AXGpB--300x169.jpg)
![Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.12.23-300x169.jpg)
![Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/yxr_Hk-9dYdpyfA7e9BF1stMm9UA8LPR-300x191.jpg)
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59-300x194.jpg)
![Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.02.26-300x200.jpg)