7 Dekabr 2023, 10:18 Oʻzbekiston

Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади

«Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида ҳам шундай шохобчалар қурилади.

Шаҳар ва вилоят марказларида электромобилларни қувватлантириш станциялари ўрнатилади
EV or Electric Vehicle at charging station plugged in

2023 йил 1 декабрдан қатор ҳудудларда электромобилларни тез қувватлантириш станциялари барпо этилади.

«Ҳуқуқий ахборот» канали хабарида айтилишича, ушбу жойлар қуйидагилардан иборат:

Нукус шаҳри, вилоятлар марказлари ва вилоят бўйсунувида бўлган шаҳарлар ҳудудларидаги автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, сиғими 100 автомобилдан ортиқ бўлган автотураргоҳлар ҳамда бозорлар ҳудудида;

«Ўзбекистон туризм магистрали» туризм транспорт коридори автомагистраль йўлларида жойлашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари, савдо ва кўнгилочар марказлари ҳудудида.

Mashhur yangiliklar