29 Mart 2024, 16:54 •Oʻzbekiston
Савдо соҳасидаги корхоналар 2 ойда қанча солиқ тўлагани маълум бўлди
Уларнинг жами товар айланмаси 7,5 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 162,3 млрд сўмни ташкил этган.
2024 йил январь-февраль ойларида савдо фаолияти билан шуғулланувчи 151 387 та юридик шахс томонидан 3,7 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган.
Солиқ қўмитаси хабарига кўра, шундан 326,1 млрд сўми, яъни 8,7 фоизи 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 7,5 трлн сўмни, қўллаган солиқ имтиёзлари эса 162,3 млрд сўмни ташкил этган.
Ушбу 20 та солиқ тўловчи томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:
- ҚҚС – 98,7 млрд сўм;
- фойда солиғи – 84,5 млрд сўм;
- ЖШОДС – 51,8 млрд сўм;
- акциз солиғи – 47,7 млрд сўм;
- ижтимоий солиқ – 27,6 млрд сўм;
- мол-мулк солиғи – 6 млрд сўм;
- ер солиғи – 2,7 млрд сўм;
- бошқа солиқлар – 7,1 млрд сўм.
Солиқларнинг асосий қисми ўтган йилги якуний ҳисоботлар асосида тўланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Беш ойда савдо соҳасидаги корхоналар қанча солиқ тўлагани очиқланди ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди Ўзбекистонда «Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги» дастури йўлга қўйилади Ўзбекистонликлар 2023 йилда давлат бюджетига қанча солиқ тўлагани маълум бўлди Сенат фискал тартиб-қоидаларни бузганлик бўйича жаримани 98 фоизга камайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади
Soʻnggi yangiliklar
Dubayda qiyin ahvolda qolgan o‘zbekistonlik vatanga qaytarildi
23 Noyabr 2024, 18:00Qirg‘izistonda 2025-yil iyuldan elektron sigaretlar taqiqlanadi
23 Noyabr 2024, 17:12Raqamli dalillar bilan ishlash tizimi takomillashtiriladi
23 Noyabr 2024, 16:21Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48