Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой туман ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти Жомбой туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлида учта транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 26 июнь куни тунги соат 22:30 лар атрофида Жомбой тумани «Бешбола» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Олмаота–Тошкент–Термиз автомобиль йўлида Нехиа русумли транспорт воситаси қайрилиб олаётган вақтида ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб келаётган MAN русумли юк транспорт воситаси орқасидан келиб уриб юборган.
Оқибатда Нехиа русумли автомашина қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган «ГАЗ-60» русумли транспорт воситасининг олди қисми билан тўқнашган, ундан сўнг MAN юк транспорт воситаси йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа келиб урилган.
Шундан сўнг юк транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин содир бўлган. Ёнғин зудлик билан ФВБ томонидан бартараф қилинган. Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ҳозирда ҳолат юзасидан Жомбой туман ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди Самарқандда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Soʻnggi yangiliklar







