Самарқандда сел зарар етказган кўприк қайта тикланди
Ҳамкорликда олиб борилган зарур амалий ҳаракатлар натижасида мазкур кўприк тўлиқ тикланди ва ҳаракат қатнови таъминланди.
Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида 21 март куни юз берган сел-сув тошқини оқибатида юздан ортиқ хонадонларга сув киргани ҳақида хабар берилган эди. Шу каби Самарқандда ҳам сув тошқини зарар етказган кўприк қайта тиклангани маълум қилинди.
ФВВ хабарига кўра, 21 март куни соат 01:20 дан соат 04:30 га қадар Самарқанд вилояти Ургут тумани Узунсой қишлоғи ҳудудида қисқа муддатли кучли ёмғир ёғиши ҳодисаси кузатилган. Натижада ёмғир сувлари шу ҳудуддаги кўприкка жиддий шикаст етказиб, техникаларнинг ҳаракатини чеклаб қўйган.
ФВВ масъул ходими, туман ҳокимлиги, ФВБ, ИИБ, Автойўл ва бошқа тегишли хизматлар зудлик билан ҳодиса жойига етиб бориб, ҳамкорликда олиб борилган зарур амалий ҳаракатлар натижасида мазкур кўприк тўлиқ тикланди ва ҳаракат қатнови таъминланди.
Мавзуга оид хабарлар:
Farg‘onada sel oqimi ko‘chalarni qum-shag‘alga to‘ldirdi O‘zbekistonning 4 viloyatida sel kelishi xavfi e’lon qilindi Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди Наманганда сел вақтида 2 қизни девор босиб қолди, уларнинг бири ҳалок бўлди