Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
Иштихон туманида Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этди.

Самарқанд вилояти Иштихон туманида Nexia 3 ва Isuzu иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ хабар қилди.
Қайд этилишича, 2024 йил 15 июнь куни соат 12:10 ларда Иштихон тумани «Қирқйигит» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи М-37 Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши автомобиль йўлининг 61 километрида Nexia 3 йўлнинг ўнг томон четки қисмида тўхтаб турган Isuzu юк автомашинасининг орқа томонига келиб урилган.
Оқибатда Nexia-3 олд ўриндиғида бўлган йўловчиси олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида, автомобилнинг орқа ўриндиғида бўлган йўловчиси эса туман марказий шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Сирдарёда юк машинаси йўловчилари бўлган автобус билан тўқнашди Сирдарёда юк автомобили ва автобус тўқнашувида йўловчи жароҳатланди Самарқандда учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди Ўзганинг машинасини олиб қочган ўта хавфли рецидивист 15 йилга қамалди Самарқандда Cobalt билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
Soʻnggi yangiliklar







